Инсон миясида ўрта ҳисобда ўн миллиардга яқин асаб ҳужайраси мавжуд. Ушбу ҳужайралар орасида жойлашган толаларнинг сони эса юз триллионни ташкил этади. Юз триллион сонини тасаввур қилиш учун саккиз миллион км² ер майдонида зич жойлашган дарахтлар бўлса ва ҳар бир дарахтда ўн мингта барг бўлса, ушбу ҳудуддаги дарахтларнинг барглари сони тахминан юз триллионга етиши мумкин. Яъни бизнинг жажжи миямизда шунча миқдордаги асаб толалари мавжуд. Ҳар дақиқада миянинг ўзида ўн мингдан миллионга қадар химиявий реакциялар амалга ошади. Сониянинг мингдан бирида мия томонидан бутун аъзоларга турли буйруқлар бериб турилади. Бунинг натижасида барча аъзоларимиз ўз вазифасини камчиликсиз адо этади. Кўзимиз кўради, қулоғимиз эшитади, бурнимиз ҳид сезади ва ҳоказо... Агар ушбу реакциялардан бирортасида хато содир бўлса, танамиз ўзимизга бўйсунмай қоларди. Қошиқни оғзингизга эмас, балки кўзингизга тиқиб олган бўлардингиз. Миянинг бу қадар аниқ ишлаши тасодиф бўлиши мумкинми? Буни тасодиф дейиш учун ўта кетган молфаҳм атеист бўлиш лозим. Аллоҳга шукурки, биз соғлом ақлли мусулмонмиз.