Аллоҳ ва расули сўзидан оддий инсон сўзини муқаддам қўймоқ
Бундай кимса ўзи каби ожиз ақлли инсонларнинг сўзларини ушлайди, ҳаттоки у иймоний хусусиятини ҳам йўқотиб қўяди. У қанча гапирса ҳам, гапларида Қуръон, суннат ёки салаф олимлари сўзларидан бир оғиз ҳам учратмайсиз.
Роҳат-фароғатга ортиқ даражада эътибор бериш
Бундай кимса зеб-зийнатга жуда ўч бўлади. У ташқи кўринишини безаш мақсадида қимматбаҳо кийимлар сотиб олади, уйини кўркам қилиш учун аслида ҳеч қандай зарурат ва эҳтиёж бўлмаган матоларга моли ва вақтини сарфлайди. Камбағал биродарларининг қаттиқ муҳтожликда ҳаёт кечираётганига ва гоҳида нон-чой каби оддий нарсаларга ҳам пул тополмай қийналаётганига қарамасдан, бундай кимсалар ўз маишатларидан ортмайдилар ва дабдабали ҳаётга ғарқ бўладилар. Ҳолбуки ҳадиси шарифларда бундай ҳаёт кечиришни мазаммат қилинган ва ундан қайтарилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётганларида унга шундай васият қилдилар: «Дабдабали ҳаётдан сақлангин!» Яна бир ривоятда: «Дабдабали ҳаётдан сақлангин! Чунки Аллоҳнинг бандалари дабдабали ҳаёт кечирмайдилар». Имом Аҳмад ривояти.
Manba